Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Бош маслаҳатчи – 1 та;
Етакчи маслаҳатчи – 2 та;
Катта маслаҳатчи – 1 та;
Катта маслаҳатчи – 0,5 (Бола парваришлаш таътилига чиқиши муносабати билан бўш иш ўрнига).
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
олий юридик маълумот;
юридик соҳаларда 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);
юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.
Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:
ойлик иш ҳақи 4 млн. сўмдан бошланади;
байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;
меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка, телефон рақамлари ва яшаш манзилини кўрсатган ҳолда);
Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
Номзоднинг паспорт нусхаси.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.
Маълумот учун телефон: 71 268 28 45