Етакчи маслаҳатчи – 2 та;
Катта маслаҳатчи – 1 та;
Катта маслаҳатчи – 0,5 (Бола парваришлаш таътилига чиқиши муносабати билан бўш иш ўрнига).
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
олий юридик маълумот – магистратура босқичи;
юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига, шу жумладан камида уч йил раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиш (директор ўринбосари лавозимига);
илмий унвонга, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига эга бўлиш (директор ўринбосари лавозимига);
юридик ихтисослиги бўйича уч йиллик узлуксиз меҳнат стажи;
илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
давлат тилини мукаммал билиш;
инглиз, рус, француз, хитой ёки араб тилларидан камида биттасини мукаммал билиш;
юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.
Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:
ойлик иш ҳақи 4 млн. сўмдан бошланади;
байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;
меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 20 февраль кунига қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка. юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак);
— диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
— номзоднинг паспорт нусхаси;
— ўтказган илмий-амалий тадқиқотлари ёки ўтказилган илмий-амалий тадқиқотлар жараёнида иштирок этганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
— миллий ва хорижий ОАВда чоп этилган таҳлилий мақолалари рўйхати;
— қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан берган таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
— ишлаб чиққан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.
Маълумот учун телефон: 71 268 28 45