Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти 2019 йил 25-27 апрель кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба ташкил этилган “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми ишчи органи вазифасини бажарди. Дунёнинг 30 та давлатидан 1 200 нафар мутахассислар  қатнашган мазкур халқаро юридик форумнинг барча ташкилий масалалари Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида ташкил қилинган ишчи штаб иштирокида амалга оширилди.

+

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик Форуми ишчи штаби Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида ташкил қилинди. Хозирги кунда штабда Форумга тайёргарлик жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.

 Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар турли йўналишларда Юридик Форумга тайёргарлик ишлари билан машғул бўлиб, барчанинг мақсади “Tashkent Law Spring” ни юксак даражада ўтказиш ҳамда бутун дунё  эътиборини Ўзбекистон ҳуқуқ баҳорига жалб қилишдан иборат.

Албатта, форумни ташкил этишда малакали юристлардан иборат жамоанинг алоҳида ўрни бор. Лекин уларнинг меҳнатини кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ вакилларининг роли каттадир.

Шуни инобатга олган холда, жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон-24 телеканали мухбирлари Институтга ташриф буюрдилар. Тасвирга олиш жараёнида улар форумга тайёргарлик кўриш ишлари, бу йилги форумнинг ўзига хос жиҳатлари ва мамлакатимизга ташриф буюрувчи халқаро экспертларга оид маълумотларга эга бўлишди.

Демак тез кунларда Ўзбекистон-24 телеканалининг “Репортаж 24” кўрсатуви орқали  “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига тайёргарлик ишларига оид янгиликлар билан батафсил танишамиз.

Javob qoldiring