Даракчи

Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил етилади. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг асосий вазифалари қуйидагилар етиб белгиланди: 

  • қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий консепсиялар ишлаб чиқиш; 
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновасион услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш; 
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
  • давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш; 
  • такчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш. 

Бу каби чора-тадбирлар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини та`минлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади.


2018 йил 17 апрель.
http://darakchi.uz/uz/48300

Javob qoldiring