Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:
Бўлим бошлиғи – 1 та;
Етакчи маслаҳатчи – 1 та.


Ижтимоий — иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:
Етакчи маслаҳатчи – 1 та.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • олий юридик маълумот – магистратура босқичи;
  • илмий унвонга, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига эга бўлиш (бўлим бошлиғи лавозимига);
  • юридик ихтисослиги бўйича уч йиллик узлуксиз меҳнат стажи;
  • илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
  • қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
  • компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
  • давлат тилини яхши билиш;
  • инглиз, рус, француз, хитой ёки араб тилларидан камида биттасини яхши билиш;
  • юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
  • ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

  • Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
  • чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;
  • меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Мурожаат муддати ва манзил:
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 20 июнь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада номзоднинг яшаш манзили, боғланиш телефон рақами, электрон почта манзили тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар экс эттирилиши керак.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • шахсий варақа (белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка);
  • диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
  • номзоднинг паспорт нусхаси;
  • ўтказган илмий-амалий тадқиқотлари ёки ўтказилган илмий-амалий тадқиқотлар жараёнида иштирок этганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
  • миллий ва хорижий ОАВда чоп этилган таҳлилий мақолалари рўйхати;
  • қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан берган таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • номзоднинг иштирокида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.
Танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 69-уй. Маълумот учун телефон: 71 268-28-45

Саволлар рўйхати билан www.hsti.uz ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008”, Тадқиқот институтининг 71 268 28 95 телефон рақамлари ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Javob qoldiring