Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида бўш (вакант) лавозимлар:

АКТ бўйича катта мутахассис 0,5 (ярим) ставка;

Фаолият йўналиши:

компьютер, факс, телефон, принтер, нусха кўчириш (ксерокопия, сканер) ва бошқа қурилмаларининг техник ҳолатини текшириш, носоз қисмларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш;

компьютерларга операцион тизимларни ўрнатиш, қайта тиклаш ёки созлаш;

стандарт дастурий таъминотлар тўпламини ўрнатиш ва улар нормал фаолият олиб боришини таъминлаш;

компьютерларга антивирус ҳимоя дастурини ўрнатиш, созлаш, шунингдек компьютерларни вируслардан тозалаш;

принтер, кўп функцияли қурилмалар ва нусха кўчириш қурилмалари картриджларини бўёқ билан тўлдириш;

компьютер такрибий қисмлари, монитор ва бошқаларни профлактик кузатиш, профилактика (созлаш, тозалаш ва ҳ.к.) ишларини олиб бориш;

мурожатлар бўйича компьютер ёки унинг таркибий қисмларини, принтер, кўп функцияли қурилмалар, телефон, факс, нусха кўчириш (ксерокопия, сканер) ва бошқа қурилмаларини диагностик текшириш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш;

Тадқиқот институти расмий веб-сайти фаолият юритиши ва уни доимий янгилаб борилишини таъминлаш;

ички иш юритишни тартибга солишга қаратилган дастурнинг нормал ишлашини таъминлаш;

ички локал тармоқ фаолиятини ташкиллаштириш ва нормал ишлашини доимий равишда кузатиб бориш;

ходимларга интернет тармоғини улаб беради;

интернетдан фойдаланувчи ходимларнинг интернет саҳифаларига қилинган ташрифларини доимий мониторинг қилиб бориш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ чораларни кўриш;

зарур техник ҳужжатларни расмийлаштириш;

Янги инновацион АКТларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.

1-тоифали иш юритувчи котиб 0,5 (ярим) ставка.

Фаолият йўналиши:

ижро ёки маълумот учун келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиш, қайд қилиб бориш;

қайд қилинган ҳужжатларни раҳбарга киритиш ва тегишли ижрочиларга етказиш;

ижрода бўлган ҳужжатларнинг ижро аҳволи бўйича ахборот бериб бориш;

ижро қилинган ва назоратдан олинган барча ҳужжатларни тартиб рақамлари бўйича тегишли йиғма жилдларга тикиб бориш;

йиғмажилдларни архивда сақлашга тайёрлаш ва уларнинг ўз вақтида берилишини таъминлаш;

раҳбарият томонидан берилган матнларни компьютерда ёзиш ҳамда ҳужжатлардан нусха кўчириш ишларини бажариш;

ижро интизомини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

— Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

— муносиб иш ҳақи (ойлик шахсий устама ва бошқалар);

— меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар;

— замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа.

Мурожаат муддати ва манзил:

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 27 июнь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада номзоднинг яшаш манзили, боғланиш телефон рақами, электрон почта манзили  тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар экс эттирилиши керак.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— шахсий варақа (белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка);

— диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

— номзоднинг паспорт нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар tadqiqotinstituti@adliya.uz  электрон манзили орқали  электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

АКТ бўйича катта мутахассис

Ахборот технологиялари ёки ахборот хавфсизлиги йўналишлари бўйича олий маълумот (бакалавр/магистр);

АКТ соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

АКТ соҳасига тегишли ҳужжатлар билан мустақил ишлаш бўйича малакага (тажриба) эга бўлиш;

АКТ воситаларини техник қўллаб-қувватлаш бўйича малакага (тажриба) эга бўлиш;

Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

Windows, Linux тизимларини ўрнатиш ва бошқариш ҳамда компьютерларни тармоққа улаш ва бошқариш бўйича малакага (тажриба) эга бўлиш;

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакага (тажриба) эга бўлиш;

Турли дастурларни ўрната олиш ( антивируслар, драйверлар ва бошқалар);

Ходимларнинг дастурлар ва ускуналар билан таьминланиши муаммосини ҳал қилиш;

Давлат тилини яхши билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;;

Юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

Ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

1-тоифали иш юритувчи котиб

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлиш;

Компьютерда ишлашни, ёзишни, орфография қоидаларини, ҳужжатларни чоп этишни, намунавий шакллардан фойдаланган ҳолда ишга оид хатларни чоп этиш қоидаларини ўзлаштирган бўлиши;

Давлат тилини яхши билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;;

Юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

Ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 69-уй. Маълумот учун телефон: 71 268-28-45

Саволлар рўйхати билан www.hsti.uz ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008”, Тадқиқот институтининг 71 268 28 95 телефон рақамлари ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Javob qoldiring