Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти «Жиноят процессида медиациянинг ўрни: назария, амалиёт ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этади.
Конференция жорий йилнинг 22 июль куни соат 16-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.
Конференция Ўзбекистонда медиация институтини жиноят процессига татбиқ этиш ва низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда АҚШ, Россия, Словения, Қозоғистон, Қирғизистон давлатидан мутахассислар иштирок этадилар.

Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇👇👇

https://us02web.zoom.us/meeting/register/tZMlde6upzkiGNFnkIUDMUGOj0YvUGldi6ez

“Жиноят процессида медиациянинг ўрни: назария, амалиёт ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция дастури.pdf

Жавоб қолдиринг