Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

?Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти 21 октябрь — «Ўзбек тили байрами куни» га бағишлаб «Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари» мавзусидаги давра суҳбатига таклиф этади.

? Сана: 7 октябр 2020 йил
⏰ Вақт: 14:00
? Манзил: Zoom платформаси

?Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола???
https://us02web.zoom.us/j/84427935941?pwd=MUFNa20yNHU1SE04bEtXU2JFeGVLdz09
Идентификатор: 844 2793 5941
Парол: 512617

Javob qoldiring