Бугун журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш куни. БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига  асосан, ҳар йилнинг 2 ноябрь куни дунё миқёсида  Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган. Сана 2013 йил 2 ноябри Малида икки француз журналистининг ўлдирилиш воқеалари муносабати билан танланган.

Мазкур ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатлар журналистларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш, ахборот олишни кафолатлаш ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан зарур чораларни кўришга чақирилади. Шунингдек  журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига қарши қилинган барча таҳдидлар ва зўравонликлар қораланади. Резолюцияда аъзо давлатлар журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш, жавобгарликни таъминлаш, уларга қарши жиноятлар содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш ва жабрланганларнинг тегишлича кўрган зарарлари қоплаб берилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирилади. Мазкур муҳим қарорда (резолюцияда) журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига қарши қилинган барча таҳдидлар ва зўравонликлар қораланади. Қарор, шунингдек, аъзо давлатларни журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан зўравонликларни олдини олиш, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка тортилиши ҳамда жабрланганларнинг етарли даражада ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлашга чақиради. Резолюцияда давлатлар томонидан журналистлар ўз касбий фаолиятини мустақил ва асоссиз аралашувларсиз амалга оширишлари учун хавфсиз муҳитни яратишга чақирилади.

      World Trends in Freedom of Expression and Media Development Report   ҳисоботига кўра:

  •  2014-2018 йилда дунёда 495 та журналист ўлдирилган ва бу ўтган 5 йилга нисбатан 18 фоизга ўсган, журналистларнинг ўлдирилиши бўйича 131 та жиноят иши очилган бўлиб  бу 88 фоизни ташкил этади.
  • 2006 йилдан бери журналистларга қилинган  930 та қотилликнинг 10 фоизи очилган деб топилган. Бу кўрсаткич орқали айтиш мумкинки жиноий ишларнинг 33 фоизи ҳамон давом этмоқда ёки ишлар архивга ўтказилиб ҳал қилинмаган ишлар қаторидан ўрин олган, 57 фоиз қотиллик ўз юрисдиксиясига тегишли бўлган аъзо давлатга фақат БМТ Бош котибининг жиноий иш тўғрисидаги сўровини қабул қилиш ҳақидаги хабари юборилган.
  • ўлимга олиб келадиган таҳдидлардан ташқари, журналистлар жисмоний тажовуз, одам ўғирлаш, зўравонлик, қамоқ ва қийноққа солиш каби бошқа жиноятлар қурбонлари бўлган.
  • Араб давлатлари, Лотин Америкаси, Кариб денгизи ва Осиё-Тинч океани минтақаларида журналистлар ўлимига олиб келувчи қотилликларнинг тўртдан уч қисмидан кўпроғи содир этилмоқда.

Маълумот учун, 2020 йил 10-декабр куни бўлиб ўтадиган ЮНEСКО ва Нидерландия Қироллиги томонидан ташкиллаштириладиган «Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишни тўхтатиш учун тергов ва прокуратура органлари фаолиятини кучайтириш» деб номланган сессияда Халқаро прокуратура ассоциацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган жиноятлар ва журналистларга қарши ҳужумларни тергов қилиш ва таъқиб қилиш бўйича прокурорлар учун кўрсатмалар тақдимоти бўлиб ўтади.