Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда жорий «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

АОКАдаги давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси аниқланганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Адлия вазирлиги томонидан ҳокимиятлар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш мақсадида таҳлиллар ўтказилган.

“Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси рўйхати шакллантирилиб, уларни бекор қилиш ёки қўшиб юбориш таклифи билан юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди”, деди Аъзам Мадаминов.