Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва баҳолаш тизимини яратиш” илмий-тадқиқот иши (шифри – И АВ-2019-18) доирасида 2020 йил 29 сентябрь куни “Инновация ва интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистонда қўллаш муаммолари: интеллектуал мулк объектлари тижоратлаштириш ва баҳолаш” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилган эди. Конференция доирасида интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартлар ва уни Ўзбекистонда қўллаш, интеллектуал мулк объектларини баҳолаш ва тижоратлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари, бу борасидаги Ўзбекистон, Япония, Россия давлатларининг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили, халқаро амалиёт, интеллектуал мулк объектларининг тижоратлаштиришнинг бизнес моделлари ва кейс-стади, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни учинчи шахсларга ўтказиш (трансфер)нинг ҳуқуқий масалалари, ундирувни интеллектуал мулк объектларига қаратишнинг назарий-ҳуқуқий муаммолари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини баҳолаш ва тижоратлаштириш бўйича янги шартномавий конструкцияларни қўллаш каби масалалар муҳокама қилинган. Ушбу халқаро конференция материаллари электрон шаклда эълон қилинмоқда.