Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:

Етакчи маслаҳатчи

Фаолият йўналиши:

Ижтимоий-иқтисодий соҳада:

— қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш;

— қонунчиликни ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;

— қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

— қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

— қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар ҳуқуқий тартибга солиш тажрибасини ўрганиш.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари:

— юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

— мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;

— давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (инглиз, рус, француз, хитой ёки араб тилларидан камида биттасини) мукаммал билиш;

— илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;

— компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

— ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

— Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

— муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама
ва бошқалар);

— бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга ижара ҳақи қопланади;

— адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

— чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;

— идоравий тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

— замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

— давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 1 июль кунига қадар белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада номзоднинг яшаш манзили, боғланиш телефон рақами, электрон почта манзили  тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар экс эттирилиши керак.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— шахсий варақа (белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка);

— диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

— номзоднинг паспорт нусхаси;

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар tadqiqotinstituti@adliya.uz  электрон манзили орқали  электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 69-уй.

Маълумот учун телефон: 71 268-28-95

Саволлар рўйхати билан www.hsti.uz ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008”, Тадқиқот институтининг 71 268 28 95 телефон рақамлари ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.