Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилиги ўзларига зарур бўлган давлат хизматлари ва ҳуқуқий ёрдам олиш мақсадида адлия органларига мурожаат қилишмоқда. Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг тубдан ислоҳ қилинганлиги, масофавий хизмат кўрсатиш тизимининг кенг имкониятлари ва Республикамизнинг барча ҳудудларида Давлат хизматлари агентликларинг фаолиятини йўлга қўйилиб кўплаб хизматлар кўрсатилаётганлиги мазкур соҳанинг изчил ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.

Шундай бўлсада, мазкур соҳани янада такомиллаштириш, хорижий тажрибани ўрганиш ва мамлакатимиз амалиётига кенг жорий этиш тегишли муассасалар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони билан ташкил этилган Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти мазкур вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган.[1]  Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг Aдлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими ўз олдига қўйидаги мақсад ва вазифаларни қўйган:[2]

  • адлия органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ўрганиш ва унинг фаолиятини самарадорлик нуқтаи назардан таҳлил қилиш;
  • адлия органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни анализ қилиш;
  • адлия органлари фаолиятини ривожлантириш йўналиши бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларни натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
  • амалда оқсаётган соҳани ривожлантириш юзасидан вазирликка асосли таклифлар киритиш ҳамда ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўлиб ҳисобланади.

Бундан ташқари бўлим қўйидаги функцияларни амалга оширади:[3]

  • адлия органлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади;
  • адлия органлари фаолияти йўналиши юзасидан қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида адлия органлари фаолияти йўналишини ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан халқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;
  • таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
  • адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга эҳтиёжманд муносабатларни аниқлайди, мазкур муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок етади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз нуқтаи назарини шакллантиради ва етказади;
  • адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасида мавжуд муносабатлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқлилигини ўрганади, аниқланган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф етиш учун зарур таклифлар ишлаб чиқади;
  • ўз йўналиши бўйича қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ва илмий консепсиялар ишлаб чиқиш;
  • етакчи халқаро илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш. фуқаролар ва ташкилотларнинг адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларини кўриб чиқади.

Ташкил этилгани ҳали кўп вақт булмаса Aдлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими ўз олдига қўйган кўплаб ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Жумладан, бўлим томонидан адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган кўплаб хужжатлар ва ахборот таҳлилий маълумотномалар Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва бошқа турли ташкилотларга юборилди.

         Мисол учун, 2019 йил давомида  Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz) порталини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” таҳлилий маълумотнома ва Адлия вазирлигига “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таҳлил-тадқиқот ишлари натижалари” таҳлилий материаллари юборилган. 2020 йилда эса Вазирлар Маҳкамасига “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида даврий ҳисобот бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарор лойиҳалари юборилган бўлиб адлия органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича хужжатларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

         Жорий 2021 йил давомида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг Aдлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими томонидан “Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти туман (шахар) адлия бўлимлари фаолиятидаги муаммоли масалаларни сўровнома усулида ўрганиш” юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, мазкур таҳлил асосида 2021 йилда худудий адлия органлари ҳамда туман(шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва давлат органларининг ҳисоботдорлиги” кўрсаткичидаги мавқеи билан боғлик вазият хусусида таҳлилий маълумотнома ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда давлат бошқарувининг янги демократик моделларини шакллантириш борасидаги ташаббуслари” мавзусида таҳлилий маълумотномалари мамлакатимизда адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшди.

Адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришда бўйича олиб борилган тадқиқот ишларида бўлим томонидан ўрганилган хорижий тажрибалар ва улар асосида тайёрланган хорижий тажрибалар муҳим аҳамиятга эгадир. Мисол учун, қўйидаги тайёрлан ахборот таҳлилий маълумотномалар Адлия вазирлигига юборилган:

  • Скандинавия мамлакатлари (Норвегия, Швеция, Дания) адлия органлари фаолияти юзасидан ахборот таҳлилий маълумотнома
  • Адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришда Нидерландия ва Сингапур тажрибалари бўйича таҳлилий маълумотнома
  • Австралия ҳукумати самарадорлик комиссияси фаолияти, асосий вазифалари, тадқиқотлари, уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари ҳақида таҳлилий маълумотнома ва иловалар
  • Адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришда Гонконг, Сингапур, Жанубий Корея ва Тайван тажрибалари бўйича таҳлилий маълумотнома

Адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришда бўйича Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим ҳодимлари оммавий ахборот воситаларида ўз чиқишлари билан қатнашиб келади. Бундан ташқари мазкур соҳа бўйича чет эл ва маҳаллий нашрларда мақолалар чоп этишади.

Институт томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келмоқда. Жумладан, 2019 йилда 167 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошганлиги кўрсатади. Мазкур кўрсатгичлар 2020 йилда ва 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида 39 тани ташкил этади. Ёзма ҳуқуқий тарғибот бўйича 1 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма ва 1 та рисола нашр этилган.

Шунингдек, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти мамлакатимиздаги кўплаб аҳоли фойдаланадиган бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берувчи “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали яратилишида иштирок этди. Дунё мамлакатлари демократияси индексининг (The Democracy Index) “Сиёсий маданият” категорияси бўйича ташкил этилган экспертлар гуруҳига жалб этилди.

Бундан ташқари Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг илғор хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Беларус Республикасининг қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази билан ҳуқуқий тадқиқотлар, кадрлар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқот ва малака ошириш институти делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Қозоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий ахборот институти ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда тегишли келишув имзолаш келишиб олинди.          Шунингдек, Польша Фанлар Академиясининг Ҳуқуқий тадқиқотлар институти билан ҳуқуқий тадқиқотлар, кадрлар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларда меморандум имзоланди. Россия Федерациясининг Халқаро ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази билан ҳуқуқий тадқиқотлар, кадрлар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш фаолиятига халқаро ташкилотларнинг эксперт-техник ва молиявий кўмагини жалб қилиш, шу жумладан, маҳаллий экспертлардан иборат гуруҳни хорижий давлатларга (АҚШ, Франция, Польша) ташрифларини ташкил этиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) билан ҳамкорлик ўрнатилди. Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан музокаралар олиб борилди.

Эльдар Шайдулин,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти 
бўлим бошлиғи