Вакант лавозимлар номи:

1. Адлия органлари фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими бош маслаҳатчиси

Лавозимнинг фаолият йўналиши:

— адлия органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;

— адлия органлари ва муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш;

— адлия органлари фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш
ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

— адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси

Лавозимнинг фаолият йўналиши:

Ижтимоий-иқтисодий соҳада:

— қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш;

— қонунчиликни ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;

— қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

— қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

— қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар ҳуқуқий тартибга солиш тажрибасини ўрганиш.

Лавозимлар учун расмий талаблар:

— олий юридик маълумотга эга бўлиш;

— юриспруденция соҳасида 3 йиллик иш стажи;

— давлат тилини мукаммал билиш ва унда иш юритиш;

— хорижий тилларни (инглиз, рус, француз, хитой ёки араб тили) яхши билиш;

— илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;

— касбий фаолият мақсадларида ахборот-коммуникация технологияларидан, интернет, электрон почта ва тармоқ технологиясидан мустақил фойдалана олиш;

юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

— масъулиятни хис қилиш, қатъиятлилик, ташкилотчилик ва шахсий ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

— Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

— муносиб иш ҳақи;

— адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

— идоравий тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти.

Қўшимча афзалликлар:

— замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

— давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби:

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар дастлаб Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши, вакант лавозимларнинг вазифа-функциялари ва уларга қўйилган расмий талаблар билан танишиб чиқиши, ўзига мақбул келадиган лавозим учун тегишли ҳужжатлар (шахсий варақа (белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка); диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома; 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати; фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси)ни 2021 йил 24 сентябрь кунига қадар шахсий кабинети орқали электрон тарзда тизимга бириктириши лозим. Танловга оид барча жараёнларни шахсий кабинет орқали кузатиб бориш мумкин.

https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233 ҳавола орқали Ишга қабул қилиш тартиби билан батафсил танишиш мумкин.

Эслатма:

белгиланган муддатдан кечикиб тақдим қилинган ҳужжатлар;

лавозимнинг расмий малака талабларига номувофиқ бўлган ҳужжатлар;

намунавий шаклда тақдим қилинмаган объективка-маълумотномалар;

касбий ва шахсий маълумотлари ҳақида нотўғри ёки ёлғон маълумот акс эттирилган ҳужжатлар Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги низом талабига асосан рад этилади.

Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили: 71 268-28-95, tadqiqotinstituti@adliya.uz.

Танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 69-уй.

Ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008”, Тадқиқот институтининг 71 268 28 95 телефон рақамлари ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.