Бугун инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган «Меҳр улаш» хайрия қон топшириш акциясида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти жамоаси фаол иштирок этди.

Мазкур акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган донорлик қила оладиган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари рўйхати шакллантирилди ва уларга акцияда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муаян даражада ёрдам беради.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти жамоаси барчани акцияда фаол иштирок этишга чақиради.