Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги банклардан бири тажриба тариқасида банкоматдан йирик миқдорда нақд пул ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатгани ҳақидаги хабар тарқалганди.

Бошқа мамлакатларда вазият қандай?

Қозоғистондаги банкларда картадаги электрон пулларни бир ойда маълум бир миқдоргача нақдлаштиришда комиссия тўловлари ундирилмайди.

Масалан, «Алтйн Банк»ка тегишли бўлган «Голд» пластик картадан 1 ойда 400 минг тенге (9,2 млн сўм) миқдоригача пулни комиссия тўловисиз нақдлаштириш мумкин, 400 минг тенгедан ортиқча қисмидан 1 фоиз комиссия тўлови ва 500 тенге (11 500 сўм) ундирилади.

«Алфа-банк»ка тегишли бўлган «Алфа Wоw» пластик картадан 1 ойда 500 минг тенге (11,5 млн сўм)гача пулни комиссия тўловисиз нақдлаштириш мумкин, 500 минг тенгедан ортиқча қисмидан 0,95 фоиз комиссия тўлови ундирилади.

Қирғизистонда ҳам картадаги пулларни банкоматлар орқали нақдлаштириш учун комиссия тўловининг миқдори Ўзбекистонда белгиланган фоиз ставкаларидан кам.Масалан, «Элкарт» деб номланувчи пластик картадан пул нақдлаштирилганда максимум 0,6 фоизгача комиссия тўлови ундирилади.

Комиссия тўловининг миқдори нақдлаштириладиган пул миқдорига боғлиқ, бироқ 0,6 фоиздан ошмайди.

«Элкарт» пластик картаси қайси банкда очилган бўлишига қараб комиссия тўлови фарқланади.

Масалан, «Optima Банк»да очилган карталарда пулни нақдлаштириш комиссия тўловисиз амалга оширилади , «Керемет банк»да эса 0,3 фоиз комиссия тўлови бор.

Россияда агарда нақдлаштириш пластик карта очилган банкка тегишли банкоматларда амалга оширилса, комиссия тўлови ундирилмайди.Пластик карта очилган банкдан бошқа банкларда карталардан пул нақдлаштирилганда 1 фоиз комиссия тўлови олинади.

Германияда ҳам банкоматларда нақд пул ечишнинг ўзига хос тизими мавжуд. Ушбу давлатда аҳолининг катта қисми ЭC-карта («Элеcтрониc Cаш») дан фойдаланади.ЭC-картаси очилган банкка тегишли банкоматларда ва ушбу картани ўқийдиган бошқа махсус банкоматларда картадаги пулларни нақдлаштириш учун комиссия тўлови йўқ.

Қолган банкоматларда эса картадаги пул нақдлаштирилганда ҳар бир операция учун ўртача 5 евро ундирилади.

Литва ва Эстонияда кўплаб фуқаролар «Сwедбанк»да очилган банк карталаридан фойдаланади ва улар ушбу банкка тегишли банкоматларда 1 ойда 600 еврогача пулни комиссия тўловисиз нақдлаштириши мумкин.Агарда лимитдан ошса, ошган сумма қисмининг 0,29 фоиз комиссия тўлови сифатида тўланади. Агарда бошқа банкоматларда пул нақдлаштирилса, 2 фоиз, 3 евродан кам бўлмаган миқдорида комиссия тўлови ундирилади.

Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, пластик карта қайси банкда очилган бўлса, ўша банкка тегишли банкоматларда пул нақдлаштирилганда маълум бир суммагача комиссия тўлови ундирилмайди.

Фақатгина белгиланган лимитдан ошган қисмидан маълум бир сумма комиссия тўлови сифатида ундирилади.

Шунингдек, айрим давлатларда картада пенсия ва ижтимоий тўловлар бўйича мавжуд пуллар нақдлаштирилганда комиссия тўлови ундирилмайди.

Ўзбекистонда ҳам ушбу тажрибани амалиётни қўллаш давлат иқтисодиётининг ривожланишига ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади.

Қаҳҳор Жумаев
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими